Наманганлик бўлажак шифокорлар партия сафига қўшилди
08.09.2022, 16:58

“O'zLiDeP - Ёшларни қўллаб-қувватлайди” мавзусида Чортоқ туман Тиббиёт тухникумида ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида туман Кенгаши раиси ҳамда депутати Икромжон Холмирзаев, Ёшлар ва бизнес тузилмали бўлими мудири Дилноза Холматова, “Fujoze teks” МЧЖ раҳбари Жоҳонгир Абдураимов ва Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими мудири Дилшодбек Райимқуловлар бир гуруҳ талаба ёшлар билан эркин мулоқот олиб борди.
Мулоқот давомида дастлаб ёшларга партиянинг олдида турган устувор вазифалари ҳамда устав ва дастурининг мазмун-моҳияти тўғрисида, “Ёшлар қаноти” нинг ўндан ортиқ лойиҳалари ҳақида ҳам кенг маънода тушунчалар берилди.
Шунингдек, ёш муаффақиятли тадбиркор “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони соҳиби Жоҳонгир Абдураимов ёшларга эришган ютуқлари ва тадбиркорлик фаолияти ҳақида сўзлаб берди, шу ўринда ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
Давра суҳбати якунида партиянинг “Ёшлар қаноти” аъзолари сафига қўшилганларга патиянинг аъзолик гувоҳномаси топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
Фикрингизни қолдиринг