Электорат манфаатига мос “йўл харитаси”
08.09.2022, 17:28

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда ҳудудий партия ташкилотлари мутасаддилари иштирокидаги кенгайтирилган йиғилишда Президентимизнинг тадбиркорлар билан ўтказган учрашуви якунларидан келиб чиқувчи долзарб вазифалар атрофлича муҳокама этилиб, бу борадаги ишларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилинганди.
Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги “Очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарор билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган бир нечта йўналишлар партиявий мақсадларга ҳамоҳанглиги билан диққатга сазовор.
Масалан, тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш ва уларни қўллабқувватлаш бўйича манзилли ишлашни оласизми ёки ишбилармонлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратишни оласизми – барчаси O‘zLiDeP электорати манфаатларига мос келади. Бундан ташқари, тадбиркорлар учун етарли шартшароит, инфратузилма ва кафолатли бозор яратиш, молмулкни ҳақиқий бозор активига айлантириш, бизнес субъектларини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортишни эркинлаштириш механизмлари аниқ белгилаб берилгани партиядошларимиз учун айни муддао бўлди.
Шу муносабат билан куни кеча юқоридаги муҳим қарорда белгиланган вазифаларни атрофлича ўрганиш мақсадида O‘zLiDePнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ва БПТ раислари учун ташкил этилган ўқувсеминарнинг биринчи босқичи ўтказилди.
Унда ушбу ҳужжатда қайд этилган йўналишларни Ўзбекистон Либералдемократик партияси томонидан амалга ошириш юзасидан ҳамда ҳудудий партия ташкилотларининг 2022 йилга мўлжалланган иш режаларига киритиладиган вазифалар ва тавсиялар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллабқувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам иштирок этдилар. Жумладан, “Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғи асосчиси, TEAM университетининг таъсисчи акциядори Зафар Ҳошимовнинг таклиф ва тавсиялари кенг муҳокама қилинди.
Ҳудудий кенгашлардаги депутатларимизнинг эътирофига кўра, ҳар бир вилоятда “Тадбиркорлар хиёбони”ни барпо қилиш, унда “Фаровонлик бунёдкорлари” деб номланувчи кўргазмаларнинг намойиш қилиниши, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” унвонининг таъсис этилиши ва бошқа қатор ўзгаришлар, яратилаётган имкониятлару берилаётган имтиёзлар партия электоратига янги қанот бағишлайди.
Ушбу ўқувсеминарнинг навбатдаги босқичлари “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги “Очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорда белгиланган вазифалар ижроси ҳамда Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг муҳокамасига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган.
Насимжон АЛИМОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий таълим маркази раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
-
Ўқув-семинарнинг навбатдагиси Мурожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устувор вазифаларга бағишланди
27.01.2023, 18:03
-
Мурожаатнома тарғиботи кенгаймоқда
20.01.2023, 09:43
-
Таълим сифатини ошириш масаласига бағишланган семинар ташкил қилинди
11.01.2023, 16:31
-
Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинар ўтказилмоқда
30.12.2022, 16:25
Фикрингизни қолдиринг