Гурланда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

09.09.2022, 16:04

Гурланда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

O‘zLiDeP Гурлан туман Кенгашида депутатлик гуруҳининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналиши бўйича туманда амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳоким ўринбосари - оила ва хотин қизлар бўлими раҳбарининг ахбороти эшитилди.

Тумандаги 50 та маҳаллаларда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва хотин-қизлар бўйича маҳалла фаоллари, психологлар, маҳалла фаоллари, кекса, нуроний онахон ва отахонлар, имомлар, профилактика инспекторларидан таркиб топган “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссия”лари тузилган ва ҳозирги кунда эрта никоҳ, оилавий қадриятлар, ноқонуний никоҳ, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, никоҳланувчи шахсларда оилавий қадриятларни ҳурмат қилиш, соғлом маънавий-аҳлоқий муҳитни яратиш тўғрисида уйма-уй кириб тушунтирилиб, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Шунингдек, жорий йилда Гурлан туман оила ва хотин-қизлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар билан маҳаллаларда эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатларини олдини олиш, оилавий нотинчлик юз бераётган 109 нафар оилада - оиланинг муқаддаслиги ва ота-она масъулияти тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада шу кунга қадар 135 нафар оилаларни яраштирилишига эришилди.

Туманда “Аёллар дафтарига” киритилган аёллар сони 2637 нафарни ташкил қилади. Уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича босқичма босқич тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Аёллар дафтари”жамғармаси ҳисобидан ижтимоий ёрдамга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор бўлган 191 нафар аёлларга бир марталик 1 млн 80 минг сўмдан жами 206 млн 280 минг сўм, июнь ойида 150 нафар хотин-қизларга 1 млн 200 минг сўмдан 180 млн сўм, 111 нафар хотин қизларга 1 млн 200 минг сўмдан 133 млн 200 минг сўмлик моддий ёрдамлар берилди. 9 нафар аёлларнинг даволаниши учун – 40,3 млн; 4 нафар хотин- қизларга жаррохлик амалиёти ўтказиши учун – 44,1 млн; 5 нафар хотин-қизларнинг фарзандини даволатиш ва  жаррохлик амалиёти ўтказилиши учун – 24,4 млн; 3 нафар аёлларнинг уй-жойини таъмирлаш учун - 28,1 млн сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

Депутатлик гуруҳи йиғилишида амалга оширилаётган ишлар ижобий баҳоланиб, шу билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам тилга олиб ўтилди. Аниқланган муаммоларни ўз вақтида бажаралиши бўйича депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Наргиза Каримова,

Партия Гурлан туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+