Тадбиркорлигини бошлаш ниятида бўлган 6 нафар ёшларнинг бизнес режалари қўллаб-қувватланди
09.09.2022, 16:07

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан Дўстлик туманида Ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини юритиш истагида бўлган ёшлар ва тадбиркорлар ўртасида “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда ёшлар бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшларнинг муносиб даромад олиши учун уларга шароит яратиб бериш, «Ёшлар дафтари»даги ёшлар учун ажратиб берилган кредитлардан тўғри фойдалана олишлари, мустақил равишда тадбиркор бўлиб, оёққа туришларида амалий кўмак бериш тўғрисида сўз юритилди.
Шунингдек, учрашув давомида маҳаллалардан иштирок этган 25 нафардан ортиқ ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тадбиркорлар томонидан тўлиқ жавоблар олишди.
Тадбир сўнгида ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятида бўлган 6 нафар ёшларнинг бизнес-режалари ўрганилиб, тадбиркорлигини бошлашлари учун барча амалий ёрдам берилиши юзасидан келишиб олинди.
Холбек АСАТОВ,
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими
Ўхшаш янгиликлар
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
Фикрингизни қолдиринг