Қорақалпоғистон Республикасидаги 424 та маҳаллалардаги ёшлар етакчиларидан 325 нафари O‘zLiDeP сафига қўшилди
09.09.2022, 16:10

Ўзбекистон — ёшлар мамлакати. Шу боис, юртимизда ёш авлод таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилади. Зеро, ҳар бир мамлакатнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқининг муносиб турмуш шароитида яшаши ва халқаро майдондаги мавқеининг мустаҳкамланиши ёшлар таълим-тарбияси ҳамда келажагига қаратиладиган эътиборга чамбарчас боғлиқ.
Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” тамойили асосида ёшларнинг билим олиши, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши, ўз истеъдоди ва қобилиятини рўёбга чиқариши, меҳнат билан банд бўлишида маҳалланинг ўрни ва нуфузини ошириш, оддий қилиб айтганда, ёшлар ўзлари дуч келган ҳар қандай масалада ёрдамни узоққа бормай, маҳалланинг ўзида топа олишига эришишдан иборат.
Бу борада эса Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча ҳудудларда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёшлар етакчилари жорий қилинган.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” Қорақалпоғистон Республикасидаги 424 та маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан биргаликда тизимли ишлашни йўлга қўйган.
Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ҳам Президентимизнинг 213-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ёшлар етакчилари орасида тарғибот қилинди.
Унда сўзга чиққанлар мазкур Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига мол мулк ва ер солиғи ставкалари 2 барабарга камайтирилиши, пахта ва ғалла ерларни қисқартириб, аҳолига ижарага берилиши, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларга эҳтиёжлари учун 600 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши, Ёш тадбиркорлар учун 7 йил муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратилиши, фақат Қорақалпоғистонлик ёшларга мамлакатимиздаги барча олийгоҳларга бу йил 500 та, келаси йилдан бошлаб 6,5 мингта қабул квоталари жорий қилиниши бу қорақалпоғистонлик ёшларга бўлган яна бир эътибор намунаси эканлигини алоҳида эътироф этди.
Тадбир давомида ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда тарғибот ишларини янада кучайтириш, уюшмаган ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, шу орқали ўзини-ўзи банд қилиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида Қорақалпоғистон Республикасидаги 424 та маҳаллалардаги ёшлар етакчиларидан 325 нафари O‘zLiDeP сафига аъзо қилинган.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
Фикрингизни қолдиринг