Депутат ташаббуси билан эҳтиёжманд оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилмоқда
12.09.2022, 16:24

Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Азат Матмуратов ҳам ҳар қандай масалада халқ билан бирга бўлиб, сайловчилар ишончини оқлашга, электорат вакилларига елкадош бўлишга интиляпти.
Ҳар доим сайловчилар ишончини оқлашга ҳаракат қиладиган депутат бу сафар яна бир савоб ишга қўл урди.
Яқинда партиямиз вакилига Тахиатош тумани "Нурлы келешек" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган фуқаро Хайтгул Якупова соғлиги ва моддий шароити йўқлиги боис ўзи яшаб турган уйини қайта таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этганди.
Депутат ўзи раҳбарлик қиладиган Ободонлаштириш бошқармаси туман бўлими ходимлари билан биргаликда ишга киришиб кетди. Ҳозирги кунда фуқаронинг уйини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Ҳар доим қийин вазиятда ўз ёрдамини аямайдиган туман ҳокимиятига ва O'zLiDeP туман кенгаши депутати Азат Матмуратовга бўлган ишончим ва миннатдорчилигим чексиз, - дейди "Нурлы келешек" маҳалла фуқаролар йиғини турғуни Хайтгул Якупова.
Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир мурожаат ортида инсон тағдири турганлигини унутмаслигимиз керак. Зеро, инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устундир.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
O`zLiDeP депутати ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 100 нафарини бепул тиббий кўрикдан ўтказди
05.05.2023, 11:54
-
Депутат 14 нафар ногирон ёшларни доимий назоратига олди
05.05.2023, 11:46
-
Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
Фикрингизни қолдиринг