Партия вакиллари “Мурувват уйи” фаолияти билан танишди

12.09.2022, 16:26

Партия вакиллари “Мурувват уйи” фаолияти билан танишди

Дунёда шабададан-да енгил, шунинг билан бирга ер куррасидан-да оғир бир ўлчов борки, бу инсон қадридир. Мамлакат Президентининг Инсон қадри масаласини давлат сиёсати даражасигача  олиб чиқиши замирида ана шундай ўлчовларга сиғмайдиган эзгулик мужассам.

Навоий вилоятининг Нурота туман марказидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи қадр-қиймат, одамийлик масаласига ҳукуматимиз томонидан қаратилган юксак эътибор намунаси десак, ҳеч муболаға эмас.

Бу ерда айни пайтда 225 нафар ногиронлиги бўлган эркаклар ҳам даволаниб, ҳам истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг 71 нафари тўлиқ ўзгалар қарамоғига муҳтожлар ҳисобланади.

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилотининг бир гуруҳ вакиллари мазкур эзгулик масканида бўлиб, ногоронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатаётган “Мурувват уйи” ишчи-ходимлари билан учрашишди ва бу ердаги шарт-шароитларни ўрганишди. Мазкур масканда партиянинг бошланғич ташкилоти фаолият юритиб келмоқда.

190 нафар ишчи-ходимларнинг 115 нафари малакали тиббий персонажлар ҳисобланиб, ҳар олти ой оралиқда “мурувват уйи”да яшовчиларнинг саломатлиги тўлиқ кўрикдан ўтказилиб туради. Шунингдек, мазкур масканнинг кутубхонасига 1100 дона ўзбек ва 410 дона жаҳон адабиёти дурдоналари келтирилган.

-Биз бу ерда тарбияланувчиларни даволаш ва уларни ҳаётий рационга қайтаришнинг табиий йўлларидан фойдаланамиз. “Мурувват уйи”га қарашли 40 гектар ернинг 17 гектари экин-текин учун мўлжалланган . Яна ёрдамчи хўжалигимиз ҳам бор. Бу ёрдамчи хўжаликда 40 бош қорамол ва 120 бош майда шохли молларимиз бор.  Озиқ-овқат маҳсулотларини ана шу экин майдонимиздан ва ёрдамчи хўжалигимиздан оламиз. Кўриб турганингиздай, шароитларимиз жуда яхши. Яна 15 миллиардлик лойиҳа асосида қўшимча ётоқхона биноси қурилиши бошлаб юборилган.Тарбияланувчиларнинг қўл ишлари билан шуғулланишларига янада яхшироқ шароит яратиш мақсадида кенг шоурум биноси ҳам қурилмоқда, -дейди “Мурувват уйи”директори Ш.Норов.

Дарҳақиқат, бу оқибат уйининг  чор-атрофига экилган турфа гуллар ҳам эзгуликни касб-корга айлантирган ишчи ходимларнинг ўз ишларига чуқур муҳаббатидан далолат бериб турибди.

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+