Ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш масаласи муҳокма қилинди

13.09.2022, 16:01

Ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш масаласи муҳокма қилинди

Бахмал туманидаги 1-сонли Касб-ҳунар мактабида O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан “Ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлашда O’zLiDePнинг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида мамлакатда масофавий меҳнат шаклларини ривожлантириш, таълим муассасалари битирувчилари ва ёшларнинг замонавий касб-ҳунар эгаллашлари учун шароитлар яратиш ҳамда қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг ҳар томонлама етук малакали мутахассис бўлиб етишишларини таъминлаш тўғрисида сўз юритилди.

Жойлардаги ишсиз ёшлар билан алоҳида иш олиб бориш учун Тараққиёт стратегиясида ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш мақсади ҳам қўйилган бўлиб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш, касбий таълим билан тизимли равишда шуғулланиш масалаларини тўлиқ равишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ихтиёрига ўтказиш, умумтаълим мактабларининг касб ўрганиш истагидаги битирувчиларини давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизимни жорий этиш каби вазифалар белгиланган.

Мулоқот давомида ҳудуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлашда депутатларнинг, маслакдошларимизнинг фаоллигини янада ошириш, ҳамкор ташкилотлар билан узвий алоқаларни ривожлантириш, меҳнат бозорида талаб қилинаётган мутахассисликларга йигит-қизларни ўқитиш юзасидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.  Уларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+