Депутат икки нафар ишсиз ёшларга тадбиркорлик қилишлари учун кўмаклашди

13.09.2022, 16:09

Депутат икки нафар ишсиз ёшларга тадбиркорлик қилишлари учун кўмаклашди

Бугун депутатлар ўз сайловчилар муаммоларини ўрганиб, уларнинг ечимига доимий эътибор қаратиб келмоқда. Депутатга қилинган ҳар бир мурожаат имкон қадар ўз вақтида ҳал қилинишига эришиляпти.

Хусусан, O'zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Баходир Зиёвуддиновга “Диёр” маҳалласида яшовчи “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди.  Ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган Ёқубжон ва Фазлиддинлар касб-ҳунар эгаси бўлсада, лекин фаолиятини бошлашлари учун зарур жихоз ва ускуналар сотиб олишга имкони йўқ эди.

Депутат ушбу ёшларнинг ўз мақсадларига эришиш учун керакли ускуналар билан таъминлаб беришди.

Иккала ёшлар ўз маҳалласида тадбиркорлигини бошлайдиган бўлди.

  • Кўрилди
    320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+