Элликқалъалик ёшлар учун тадбиркорлик субъектларига саёҳат ташкил қилинди
13.09.2022, 16:12

Юртимизда тадбиркорлик азалдан халқимиз учун хос бўлган ва жамиятда юксак қадрланган. Ҳозирги кунда тадбиркорлик соҳаси касб байрами сифатида ўтган йилдан бошлаб белгиланиб келинмоқда.
O’zLiDePнинг бош вазифаси хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатини, айниқса, уларнинг шаклланиши босқичида қўллаб-қувватлаш сиёсатини давом эттириш ҳамда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишдан иборат.
O’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши томонидан ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ёш тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб бугунги кунда муваффақиятга эришган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида туман ёшлари учун “Бўстон - оптимал” МЧЖ га саёҳат ташкил қилинди.
Корхона раҳбари Ж.Жаббаров ёшларга ўз фаолиятини бошлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги, бизнес лойиҳа, кредит олиш ва бозорни ўрганиш бўйича ёшларга ўз тажрибасидан келиб чиқиб, маслаҳат ва тавсиялар берди.
Саёҳат давомида ёшлар корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, хоридорбоплиги, ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Тадбиркор билан юзма-юз мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир
24.05.2023, 13:04
-
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди
11.05.2023, 10:41
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади
20.04.2023, 14:13
-
Шахсга доир маълумотлар ҳимояланади
20.04.2023, 11:23
Фикрингизни қолдиринг