Поп туманида гидропоника усулида ташкил қилинган иссиқхона ва чорвачилик комплекси фаолияти билан танишилди

14.09.2022, 12:37

Поп туманида гидропоника усулида ташкил қилинган иссиқхона ва чорвачилик комплекси фаолияти билан танишилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Наманган вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан яқиндан мулоқот қилиб, улар фаолияти билан танишди.

Партия етакчиси учрашувлари давомида Поп туманидаги "Zamin Gren - World" МЧЖ томонидан яқиндан иш бошлаган замонавий иссиқхона фаолияти билан танишди.

Мазкур замонавий иссиқхона 8 гектар ер майдонида ташкил қилинган бўлиб, лойиҳа қиймати 62,9 млрд. сўмни ташкил қилади. Гидропоника усулида ташкил қилинган иссиқхонада помидор маҳсулоти экилган бўлиб, ҳар бир гектарида 250 тоннадан маҳсулот етиштирилиши кўзда тутилган. Шунда иссиқхонанинг жами йиллик қуввати 3500 тоннани ёки 10,5 млн. АҚШ долларнии ташкил этади. Етиштирилган маҳсулотнинг 100 фоизи Россия ва европа давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.

Ҳозирда ушбу корхонада 100 нафарга яқин доимий, 100 нафари мавсумий ишчи меҳнат қилиб келмоқда.

Партия раҳбари ушбу корхона фаолияти билан танишар экан, келгусида фаолиятини янада кенгайтириш, бозорини топиш ва экспортга йўналтириш борасида ўз таклифларини билдирди.

Шунингдек, Актам Хаитов мазкур кластер тармоғида ташкил қилинган чорвачилик комплекси фаолияти билан ҳам танишди. Ҳозирда 155 бош наслли “момбилярт” зотли қорамоллар Франция давлатидан олиб келиниган ва парвариш қилинмоқда.

Корхонада йилига 17,5 млрд. сўмлик сут ва 650 млрд.сўм гўшт маҳсулоти маҳаллий бозорга йўналтирилмоқда. Бу ерда 30 нафарг яқин ёшлар доимий иш билан таъминланган.

А. Хаитов мулоқот давомида чорвачиликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар, берилган имтиёзлар ва имкониятлар хусусида маълумот бериб ўтди.

  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+