Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилди

14.09.2022, 18:00

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилди

Юртимизда аҳоли саломатлигини янада яхшилаш, айниқса, хотин-қизларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада O’zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида жойларда ўтказиб келинаётган тадбирларнинг аҳамияти каттадир.

O’zLiDeP Ромитан туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ҳамда  “Соғлом авлод учун” ХХЖФ вилоят бўлими ҳамкорлиги билан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Ҳазорбоғ” оилавий шифокорлик пунктида мазкур лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир давомида “Темир”, “Аёллар” дафтарида рўйхатида турган  30 та оила аъзоларидан 61 нафари, жумладан, 35 нафар хотин-қизлар, 12 нафар (ногирон эркаклар), 14 нафар болажонлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, терапевт, лор, окулист ва бошқа хасталикларни даволовчи малакали шифокорлар қабулида бўлдилар. УЗИ аппаратидан ўтказилиб, мутахассис врачларнинг тегишли маслаҳат ҳамда тавсияларни, тиббий муолажаларни олдилар. Тиббий кўрик давомида уларга 8,5 млн.га яқин 12 турдаги дори-дармонлар тарқатилди.

O’zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасидаги истиқболли тадбирларнинг амалий самараси  натижасида шу куни иштирокчилар партиянинг дастурий мақсад ва режалари, айниқса ушбу сиёсий тузилманинг аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш билан боғлиқ устувор вазифалари билан яқиндан танишдилар.

  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+