O’zLiDeP фаоли 100 нафар қизларни бепул касб-ҳунарга ўқитиб, 4 нафарини ишли қилди

14.09.2022, 18:10

O’zLiDeP фаоли 100 нафар қизларни бепул касб-ҳунарга ўқитиб, 4 нафарини ишли қилди

Янгиланаётган Ўзбекистонимизда аёлларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларимизда янада фаол иштирокини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Президентимиз аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари учун зарур шарт - шароитлар яратиш, давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътиборидаги энг устувор вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб келмоқдалар.

Шу ўринда халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгаши депутати Наргиза Саломова ташаббускорлигини алоҳида таъкидламоқ керак. У раҳбарлик қилаётган “SITORA IMKON PLYUS” нодавлат таълим муассасаси 2010 йилда ишга туширилган бўлиб, мазкур нодавлат таьлим муассасасида ҳозирга қадар 21 мингдан ортиқ ёшлар 18 дан ортиқ йўналишларда тадбиркорлик касбий малакаларини ўзлаштириб, нафақат Қашқадарё  вилояти, балки республикамизнинг турли вилоятларида хизмат кўрсатиш соҳасида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишди.

-Ҳар гал муассасамиз битирувчиларига дипломларни топширар эканман, опа-сингилларимизнинг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшганим учун ўзимни бахтиёр ҳис этаман,-дейди Наргиза Саломова. – Жорий йилнинг ўзида мингдан ортиқ ёшлар муассасамизни битириб, тикувчилик, уй ҳамшираси, компьютер хизматлари, пазандачилик, сартарошлик, массаж, элита пардалар тикиш, карвин санъати, попирчилик, оқшом либослари тикиш каби йўналишларда меҳнат қилмоқдалар. Биз воҳамизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатишга алоҳида эътибор қаратамиз. Ўтган даврда 2 минг нафар кам таъминланган, боқувчиси йўқотган, ногиронлиги бор оила фарзанддари бепул ҳунар ўрганишди. Бугунги кунда муассаса қошидаги “Гўзаллик салони” ҳамда тикувчилик цехида “Аёллар дафтари”га киритилган 15 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилган 5 нафар ёшлар доимий ишга қабул қилинган.

Куни кеча мазкур муассасасида касб-ҳунар ўрганган 100 нафар ёшлар бепул ўқитилиб, дипломга эга бўлишди. Шунингдек, мазкур ўқув марказига 4 нафар битирувчи қизлар доимий иш билан таъминланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Наргиза Саломова 2017 йилда O’zLiDeP томонидан ташкил этилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичида фахрли 2-ўрин, Президент соврини ўтказиладиган анъанавий “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Республика босқичида “Хизмат кўрсатиш соҳасида” “Йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишининг мутлақ ғолиби бўлиб, олтин медаль ва “SPARK” автомашинаси билан тақдирланган.  

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    596
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+