Қорақалпоғистонда маҳалла раисларининг кўпчилиги O’zLiDeP сафига қўшилди
15.09.2022, 12:29

Мамлакатимизда кейинги йиллари маҳалла тизими фаолиятини ривожлантириш, уни одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан биладиган тузилмага айлантириш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилди.
Таъкидлаш лозимки, ўтган қисқа давр мобайнида соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланиб, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тизимга янги иш услубларини кенг татбиқ этиш, маҳалла тизимига аҳоли муаммолари билан ишлаш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, бир сўз билан айтганда, ушбу ноёб институт том маънода жамиятнинг миллий бошқарув идораси бўлиши учун унга яқиндан кўмаклашиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасидаги 424 та маҳаллалардаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раислари фаолият олиб бормоқда.
Маҳалла раиси ислоҳотчи сифатида маҳалла ободлиги, аҳоли тинчлиги, маҳалланинг ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мавжуд 424 та маҳаллалардаги маҳалла раислари билан биргаликда тизимли ишлашни йўлга қўйган. Ушбу маҳалла раисларидан 152 нафари O‘zLiDeP сафига қўшилди. Ҳозирги кунда жойларда маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раисларини аъзоликка қабул қилиш ишлари олиб борилмоқда.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди
26.05.2023, 18:47
-
Партия съездига қашқадарёлик делегатлар сараланди
26.05.2023, 18:40
-
Сайловга тайёргарлик янада қизғинлашиб бормоқда
26.05.2023, 18:36
-
O‘zLiDePнинг бухоролик делегатлари сайланди
26.05.2023, 18:26
-
Съездга делегатларини сайлаш — сайловга тайёрланишининг муҳим бўғини
25.05.2023, 20:45
Фикрингизни қолдиринг