Наманганда яқинда иш бошлаган кичик саноат зонасида ёшлар саёҳат қилишди
15.09.2022, 12:30
O'zLiDeP Наманган вилоят ва шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод кичик саноат зонаси”да ўз фаолиятини бошлаган “Mono Pulita” (“Мохир қўллар”) номли корхонада ёшлар иштирокида мулоқот ташкил этилди.
Иштирокчилар мазкур корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. Корхонада Туркия технологияси асосида 40 дан ортиқ эркаклар пойафзали ишлаб чиқарилмоқда. У ерда 100 нарфарга яқин ишчилар ва ўттизга яқин уста-шогирдлар борлигини таъкидлаш жоиз.
Ҳозирда мазкур кичик саноат зонасида 48 та лойиҳа ташкил қилинган бўлиб, ўз фаолиятини олиб боришяпти.
Иштирокчи ёшлар кичик саноат зонасида иш бошлаган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишар экан, у ерда яратилган шароитлар катта қизиқиш уйғатди ва касб-ҳунар ўрганиш ёки ишлаш истагида бўлган ёшлар учун доимо эшиклари очиқ эканлиги билдирилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
Фикрингизни қолдиринг