Депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди

15.09.2022, 12:31

Депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларии, партия вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари Кенгашлари назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди. Мазкур қонун лоийҳалари 2022-2026-йилларга мулжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 8-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Тадбир иштирокчилари қонун лойиҳаларига ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди, таклифларини беришди ва галдаги аниқ вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    384
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+