Урганч шаҳрида ўтказилган депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 5 та мурожаат жойида ҳал қилинди

15.09.2022, 16:11

Урганч шаҳрида ўтказилган депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 5 та мурожаат жойида ҳал қилинди

Урганч шаҳрида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми бўлиб ўтди, ушбу тадбирда халқ депутатлари Хоразм вилоят ҳамда Урганч шаҳар Кенгашларидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аьзолари, Савдо саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш шаҳар маркази, шаҳар Давлат хизматлари маркази, Солиқ инспекцияси, тижорат банклари ҳамда Урганч шаҳар “Жамбул”, “Бинокор”, “Обиҳаёт” маҳаллалари ҳоким ёрдамчилари, Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси, “Экотранс” МЧЖ вакиллари, ҳудудда фаолият олиб бораётган кичик бизнес вакиллари, оилавий ва хусусий тадбиркорлар, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқида бўлган ёшлар, хотин-қизлар киши иштирок этди.

- Бугунги кунда халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашида 15 нафар O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқда, - дейди халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Дониёрбек Жуманиязов. - Мазкур лойиҳа доирасида авваламбор кичик ва ўрта бизнес вакиллари, тадбиркорлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда депутатлар билан ўзаро мулоқот майдонини яратиб, биргаликда ривожланишга тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни ҳал қилиш ниятидамиз.

 Дарҳақиқат, бу сафарги мулоқотда ҳам тадбиркорлар бир қанча муаммоли масалаларни ўртага ташладилар. Ҳамкор ташкилотлар вакиллари, депутатлар, мурожаатчилар билан биргаликда ушбу муаммоларни батафсил ўрганиб чиқиб, уларни бартараф этишга ҳаракат қилдилар. Аҳамиятлиси, мулоқот доирасида 9 нафар тадбиркор мурожаати қабул қилинди. Уларнинг 5 таси ҳамкор ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.

4 та мурожаат депутатлар назоратига олинадиган бўлди. Жумладан, Қандолат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида катта миқдорда банк кредити олиш гаров масалалари бўйича Собирова Анахон, шунингдек нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган якка тадбиркор Азамат Рўзибоев ўз фаолиятини кенгайтриш, янги иш ўринлари очиш ниятида эканлигини айтиб амалий ёрдам сўради. Мазкур мурожаат атрофлича муҳокама қилиниб, ижобий ҳал қилинадиган бўлди.

Шунингдек, “Бинокор” маҳалласида яшовчи Абдуллаева Зумрад юрак касаллиги ва кўзини операция қилиш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати атрофлича ўрганилиб, З.Абдуллаеванинг оиласи “Темир” дафтарга киритилиб бепул ордер асосида даволанадиган бўлди. Бундан ташқари “Обиҳаёт” маҳалласида яшовчи Собирова Бикажон ногирон укаларини даволатишда ушбу мулоқотда иштирок этиб, 2 нафар укасини даволашда амалий ёрдам сўради. Мурожаат ўрганиб чиқилиб, шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратиладиган ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул дори-дармонлар билан таьминланадиган бўлди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган фикрлар, таклифлар умумлаштирилди. Мурожаатлар барчаси депутатлар назоратига олинадиган бўлди.

Умид Нурметов,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+