Ишчи гуруҳ фаолияти: Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди

16.09.2022, 09:46

Ишчи гуруҳ фаолияти: Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Марказий банк, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ҳамда Бюджет ва иктисодий ислоҳотлар қўмитаси раҳбарлари ва аъзолари иштирокида Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Дастурда 2022 йил давомида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва йиллик инфляция даражасини босқичма-босқич 5 фоизгача пасайтириш мақсадида инфляциянинг монетар омилларини пасайтириш ҳисобига доимий инфляцион мақсадга (таргет) эришиш бўйича чоралар кўриш белгиланган. Бу борада партия ва фракция аъзолари ушбу масала юзасидан тегишли ташкилотларнинг ҳисоботларини эшитиб келмоқда.

Бу борада қатор устувор вазифалар амалга оширилиши кўзда тутилган. Хусусан,

- қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш, шу жумладан, пул-бозоридаги операциялар бўйича 2-3 фоизлик реал ижобий фоиз ставкалари шаклланишини таъминлаш;

- Марказий банкнинг пул-кредит инструментларининг инфляциянинг монетар омилларига таъсирини кучайтириш;

- иқтисодиётда инфляцион кутилмаларни пасайтиришга қаратилган коммуникация сиёсатини такомиллаштириш қайд этилган.

Марказий банк Пул-кредит сиёсати департаменти директори Нодирбек Ачилов соҳада олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар юзасидан тақдимот қилди.

Банклараро пул бозорида 2022 йилнинг январь-август ойларида жами 92,8 трлн сўмлик операциялар амалага оширилиб, август ойида ўртача тортилган фоиз ставкаси 14,6 фоизни (реал ҳисобда 2,0 фоизни) ташкил этди.

Шунингдек, банклараро пул бозоридаги овернайт депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари индекси (“UZONIA”) август ойида 14,5 фоизга тенг бўлди ва асосий ставкага яқин фоиз коридори доирасида шаклланди.

2022 йилнинг август ойи якунлари бўйича йиллик инфляция даражаси 12,3 фоизни ташкил қилди. Келгусида инфляция даражасини пасайтириш мақсадида Марказий банк томонидан нархларга монетар омиллар таъсирини минималлаштириш бўйича пул-кредит сиёсати инструментларидан самарали фойдаланиб борилади.

Ишчи гуруҳи томонидан келгусида Дастур ижроси юзасидан тизимли жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб боришга келишиб олинди.

Ғайрат Турғунов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

масъул ходими, ишчи гуруҳ аъзоси.

  • Кўрилди
    494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+