“Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди
16.09.2022, 16:34

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг “Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.
Мазкур фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида тарғибот этишда айниқса депутатларнинг ҳам ўрни катта.
Қўнғирот тумани ҳокимлигида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раҳбари Ш.Ўтемисов иштирокида қурилиш объектларидаги ишларнинг фаолияти бўйича депутатлик назорати тартибида ишлаш бўйича мажлис бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Прездидентининг 2022 йил 31 августдаги “Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, ўзларининг тадбиркорлик ишини бошлашига кўмаклашиш бўйича ҳам фикрлар алмашилди.
Сўнг депутатлар туман марказидаги кўчаларнинг архитектура жиҳатидан кўринишини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиб, ҳар бир қурилиш объектлари, уларга муддатида маблағ ажратилиши, қурилишчиларга яратилган шароитлар депутатлик назоратга олинди.
Учрашувда Қўнғирот туманидаги инвестиция дастурига “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган объектларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларида учраётган камчиликлар ҳам танқид қилинди.
Бу қурилиш ишларини назорат қилиш бўйича депутатларга таклифлар берилди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
O`zLiDeP депутати ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 100 нафарини бепул тиббий кўрикдан ўтказди
05.05.2023, 11:54
-
Депутат 14 нафар ногирон ёшларни доимий назоратига олди
05.05.2023, 11:46
-
Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
Фикрингизни қолдиринг