Бир депутат юз аёлга кўмакчи: энг чекка қишлоқ фуқаролари учун бепул тиббий кўрик ўтказилди

16.09.2022, 16:38

Бир депутат юз аёлга кўмакчи: энг чекка қишлоқ фуқаролари учун бепул тиббий кўрик ўтказилди

Қизилтепа туманининг Ванғози қишлоғи туман марказидан анча олисда. Ванғозиликлар учун кўп нарса муаммо. Йўл босиб туман марказига бориб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишга кимда имкон бору, кимда йўқ.

ЎзЛиДеП Қизилтепа туман Кенгаши депутати, аёллар қаноти фаоли Х.Солиева мазкур шарт-шароитни ҳисобга олиб, Кизилтепа туманинг Ванғози қишлоғидагидаги “Тошмачит” маҳалласида “Соғлом авлод учун” Халқоро Хайрия Жамоат фонди Навоий вилояти бўлими билан ҳамкорликда аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, фуқароларда учрайдиган турли касалликларни вақтида аниқлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни зарурий дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда 200 нафарга яқин хотин-қизлар, болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрикларнинг олис ҳудудларда ташкил этилиши шифокорларимиз учун бир оз қийинчилик туғдирса-да, аҳоли орасида кутилмаган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олибгина қолмай, балки одамларимизда соғлом жамият ривожи учун ўз саломатлигини назоратга олиши кераклигини ҳам уқтиради, - дейди олий тоифали шифокор О. Қаюмов.

А.Узоқов,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаш

мутбуот котиби

  • Кўрилди
    333
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+