Тадбиркорларнинг фаолияти ўрганилди

16.09.2022, 16:42

Тадбиркорларнинг фаолияти ўрганилди

O'zLiDeP Наманган туман Кенгаши ва маҳаллий кенгаш депутатлари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари “Равнақ” МФЙ ҳудудида тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш масаласи юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Партия фаоллари мазкур маҳаллада фаолият юритиб келаётган “Муҳаммад Саид” МЧЖда бўлишди. Корхонада асосан эркаклар кастюм шимлари ва пиджаклари ишлаб чиқарилади.

Ҳозирги кунда тикув корхонаси ўзининг ишлаб чиқараётган маҳсулотларини асосон Россия ва Тожикистон давлатларига экспортини йўлга қўйган илғор тикув цеҳларидан бири ҳисобланади. Шунингдек корхонада ишлаб чиқарилаётган эркаклар уст бошлари ички бозорда ҳам анчагина ҳаридоргир.

Ишлаб чиқариш корхонасида 60 нафар аёллар ва ёшлар чеварчилик йўналишида фаолият олиб боришади. Улар билан суҳбатлашилганида ўзларига яратилган қулай шароитлар ҳамда доимий иш ўринларидан мамнун эканликларини билдиришди.

  • Кўрилди
    479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+