Депутат ташаббуси: Юрак операцияси бепул ўтказиладиган бўлди

16.09.2022, 16:44

Депутат ташаббуси: Юрак операцияси бепул ўтказиладиган бўлди

Бандихон тумани “Бектепа” маҳалласида яшовчи Фароғат Мардонова "Аёллар дафтари"да рўйхатда туради. Фароғат опа бир неча йиллардан бери юрак хасталигидан азият чекади. Шу боис аёл 2-Бектепа сайлов округи депутати Баҳром Йўлдошев ва маҳалла фаолларига юрагини жарроҳлик йўли билан операция қилдириш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Депутат маҳалла раиси Низом Мусурмонов ҳамда шифокор З.Тожиевлар билан бирга Фароғат опанинг ҳолидан хабар олди ва шу ернинг ўзида депутат, ҳоким ёрдамчиси ва даволовчи участка шифокори билан биргаликда Фароғат опанинг жарроҳлик операциясига хулоса берилди. Энди аёлнинг хасталигини даволаш учун ўтказиладиган жарроҳлик операцияси маблағи туман ҳокимлигида шакллантирилган “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан қоплаб бериладиган бўлди.

Бугун O'zLiDeP депутатлари ана шу каби эзгу ишларга сабабчи, бош-қош бўлишда, қийналган, ёрдамга муҳтож кишиларнинг мушкулини осон қилишда ҳормай меҳнат қилишмоқда.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+