Ишчи гуруҳ фаолияти: Қишлоқ хўжалиги йўналишида таҳсил олаётган талаба ёшлар чорвачилик тармоғи фаолияти билан танишдилар

16.09.2022, 17:49

Ишчи гуруҳ фаолияти: Қишлоқ хўжалиги йўналишида таҳсил олаётган талаба ёшлар чорвачилик тармоғи фаолияти билан танишдилар

O`zLiDeP Андижон вилоят  Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш, чорва, чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш йўналишидаги 32-мақсадни амалга ошириш юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Партия фаоллари ва депутатлар, ушбу соҳада таҳсил олаётган талаба ёшлар иштирокида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти қошидаги “Чорввачилик хўжалиги”да мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқотда партия вакиллари ёшларга фермер хўжалигида чорвачиликни ривожлантириш, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, соҳада жорий этилаётган янги лойиҳалар ҳамда қўшимча иш ўринлари яратишни ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, мамлакат тараққиётида O`zLiDePнинг ўрни ва роли хусусида алоҳида тўхтаб ўтишди. Суҳбат давомида чорвадорнинг фаолияти билан яқиндан танишилди. 

Ҳозирги кунда хўжаликда ҳориждан келтирилган 78 бош зотдор чорва парваришланмоқда. Ундан ташқари фермер хўжалигининг ўзида сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи фаолиятини ҳам йўлга қўйиш борасида ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан чорвачилик йўналишида қизиқтирган саволларга соҳа мутахассиси томонидан батафсил тушунчалар берилди.

  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+