Депутат ногиронлиги бўлган шахслар ва беморлар ҳолидан хабар олди

19.09.2022, 11:04

Депутат ногиронлиги бўлган шахслар ва беморлар ҳолидан хабар олди

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да аҳоли турмуш фаровонлигини янада яҳшилаш, кекса-нуронийлар, беморлар ва ногиронлгиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қуваатлаш ҳамда Президентимиз раислигида жорий йил 29 апрел куни эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устивор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати Қобилжон Дадабаев ташаббуси билан сайлов округи худудидаги Тўқувчи ва Мустақиллик маҳаллаларида хонадонма - хонадон юриб ҳайрия тадбирлар ташкил этилди.

Унда асосий эътибор нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлашга қаратилди. Хайрия тадбирлари давомида эҳтиёжманд хонадонлардаги кексалар, ногиронлар ва беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат ва момиқ сочиқ маҳсулотлари тарқатилди. 

Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон учун ва унинг қадр-қиммати учун амалга оширилаётганини кенг тарғиб этишдан иборат.

  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+