Талаба қизлар партиявий лойиҳалар билан таништирилди

20.09.2022, 16:02

Талаба қизлар партиявий лойиҳалар билан таништирилди

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ва Қарши туман кенгашлари ҳамкорлигида Тошкент Ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим факультетида талаба-қизлар билан мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда бўлим мудири Гулбаҳор Тўраева “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш, уларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўзлаб берди. 

- Бугунги талабалар орасидан келгусида хотин-қизларни иш билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшадиган таниқли ишбилармон ёки оилавий тадбиркорлар етишиб  чиқишига имоним комил, - дейди факультет деканининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулчеҳра Усмонова. – Талаба қизларга партиянинг “O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” ва бошқа лойиҳалари хусусида батафсил маълумот берилди. Мамлакатимиз тараққиётини замонавий компьютер технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Янгиланаётган диёримизда инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда хотин-қизларимиз ҳам алоҳида ташаббус кўрсатаётганликларини алоҳида таъкидлашни истардим. Хусусан, биз тайёрлаган мутахассислар воҳамизнинг чекка ҳудудларида ўқув марказлари очишиб, ёш қизларга ўндан ортиқ турли касб ўрганишларида амалий ёрдам беришаяпти. Хориждан ускуналар келтириб, ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишаяпти. Бу эса хотин-қизларнинг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этаётир.  

Тадбир сўнгида барча иштирокчиларга партиянинг дастурий мақсадларини тарғиб қилувчи материаллар тарқатилди. 

Феруза МУСТАЕВА,

O’zLiDeP Қарши туман кенгаши раиси ўринбосари,

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    419
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+