Депутат ёрдамчиси сайловчининг мурожаатини ижобий ҳал қилди

20.09.2022, 16:05

Депутат ёрдамчиси сайловчининг мурожаатини ижобий ҳал қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат ёрдамчилари жойларда аҳоли билан бевосита иш ташкил қилиб, муаммо ва таклифларини ечиб келмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат Барно Мирзамованинг ёрдамчиси Ф. Аҳмедов Уйчи тумани “Тепасарой” МФЙ А.Темур кўчаси 3-уй 5-хонадонда яшовчи Рахимова Маликанинг оғзаки мурожаатини жойига чиққан ҳолда ўрганди. Депутат ёрдамчиси ушбу мурожаатни ҳал қилишда “Тепасарой” МФЙ раиси Мамадалиев Бобур ва Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати Исмаилов Акмалбекларнинг ҳам хизматидан фойдаланди.

Ўрганиш жараёнида Рахимова Маликага, яшаб турган хонадонида фойдаланган электр энергияси учун тўпланиб қолган 10 миллион сўмлик қарздорликни бартараф этиш йўллари қонуний тушунтирилди.

Хонадон соҳиби Рахимова Малика ҳозирги кунда ишсиз эканлиги, ушбу қарздорликни ёпиш учун имконият йўқлигини, агар ишга жойлаштиришда ёрдам қўлини беришса, албатта ушбу қарздорликни ўзи ёпишлигини билдирди.

Шундан сўнг “Тепасарой” МФЙ раиси Мамадалиев Бобур “Суғурта” компаниясида бўш иш ўрни борлигини айтиб, компания мутасаддилари билан телефон орқали боғланиб М.Рахимова номзодини тавсия қилди ва шу орқали мурожаатчининг бандлиги таъминланадиган бўлди.

  • Кўрилди
    301
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+