Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

20.09.2022, 16:06

Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳамда Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида тадбиркорлар билан мулоқот ташкил қилинди. Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган 60 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этди.

Унда тадбиркорликни йулга куйиш, ривожлантириш билан боғлиқ  муаммолар ўртага ташланди.

Жумладан, “Баркамол авлод” кичик саноат зонасида фаолият юритаётган “Муҳаммад Али” МЧЖ раҳбари З.Абдуллаев кичик саноат зонасидан тадбиркорлар учун гарчи ер майдонлари ажратилган бўлса-да, ҳанузгача мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан табий газ, ичимлик суви ҳамда электр энергияси таъминоти масаласи ҳал этилмаганлиги ва бу тадбиркорлик фаолиятини давом эттиришга салбий таъсир этаётганлиги очиқланди.

Мулоқотда шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит маблағлари ажратиш ва яна бошқа бир қатор муаммолар ҳакида ҳам эътирозлар билдирилди.

Мулоқот жараёнида тадбиркорлардан келиб тушган бирорта мурожаат эьтибордан четда колдирилмади. Ҳар бир муаммонинг тегишлилигига қараб мутасадди раҳбарларга уларни ижобий ҳал этиш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+