Маҳалла хотин-қизлари учун мастер класс ташкил қилинди
20.09.2022, 16:07

O’zLiDeP Тахиатош туман Кенгаши ташаббуси билан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида тадбиркорликка қизиқувчи хотин-қизлар учун “Халқлар дўстлиги” маҳалласидаги "Textile shop Gulsara" МЖЧ га саёҳат ташкил қилинди.
Корхона раҳбари Гулсара Атажанова тикувчилик цехида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирар экан, тикилаётган кийимлар, буюртмалар, тадбиркорликнинг айнан тикувчилик йўналишига қизиқувчи қизларга ўз фаолиятини қандай бошлаганлиги, келгуси режа ва мақсадлари билан ўртоқлашди.
Корхона раҳбари билан мулоқот давомида партия фаолияти, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифалари, электорат вакилларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган тарғибот ишлари бўйича ҳам тушунтириш ишларини олиб борди.
Цех раҳбари тикувчилик йўналиши бўйича ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган ёш хотин-қизларга ўз касби бўйича "мастер класс" ўтказди.
Учрашувда хотин-қизларимиз тадбиркорлик соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг