Телетиббиёт концепцияси: илғор тажриба ва самарали натижалар дегани

20.09.2022, 16:13

Телетиббиёт концепцияси: илғор тажриба ва самарали натижалар дегани

ШҲТнинг Самарқанд саммитида бугунги кунда аҳоли соғлиғига хавф туғдираётган янги хатар ва таҳдидларга биргаликда қарши курашиш кўламини кенгайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Негаки, бугун инсоният аввал маълум бўлмаган инфекциялар билан тўқнаш келмоқда. Уларга қарши курашиш кундалик турмушимизнинг бир қисмига айланмоқда. Шу муносабат билан Президентимиз Ш.Мирзиёев саммитда Эпидемия таҳдидларига қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларнинг комплекс режаси қабул қилинишини олқишлашини алоҳида қайд этди.

Ваҳоланки, мазкур режанинг амалга оширилишини таъминлаш, хавфли инфекцион касалликларнинг тарқалиши тўғрисидаги ахборот билан таъсирчан алмашинувни йўлга қўйиш муҳимдир. Шу боисдан Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг соҳага ихтисослашган шифохоналари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Эпидемияга олиб келувчи касалликларга қарши курашиш бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини яратиш таклиф этилди.

Ушбу тармоқ доирасида инфекцион касалликларни диагностика, профилактика қилиш ва даволаш бўйича тажриба алмашиш, қўшма врачлар гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш ва уларни тайёрлашга қаратилган ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш мумкин.

Сир эмаски, пандемия шароитида соғлиқни сақлашга янги масофавий технологияларни жорий этиш зарурати ортиб бормоқда. Шу муносабат билан телетиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш таклифи ҳам билдирилди. Концепцияда врачларни кенг турдаги касалликларни даволашда телетиббиёт усулларига ўқитиш ҳамда ушбу соҳадаги илғор тажриба алмашиш назарда тутилади.

Албатта, барча соҳалар каби тиббиёт ҳам ривожланишдан тўхтамаслиги лозим. Бу йўналишда давлатларнинг ўзаро тажриба алмашиниши, янги технологияларни татбиқ этилиши инсоният саломатлигига хавф солаётган хатарларни бартараф қилишда қўл келади.

Гулбаҳор Тангирова,

O‘zLiDeP Сурхандарё вилояти Кенгаши депутати,

партиянинг Жарқўрғон тумани Кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    519
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+