Депутатлик эшитуви: Марҳамат туманида Халқ банки ҳамда солиқ инспекцияси томонидан олиб борилган ишлар муҳокама қилинди
21.09.2022, 11:37

Дастлаб депуталар Марҳамат туман Халқ банки масъул раҳбарининг ҳисоботини тинглашди. Ҳисоботга кўра, Халқ банки томонидан 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига асосан “Ҳар бир оила тадбиркор дастури” асосида 2022 йил давомида жами 933 нафар жисмоний шахсларга 16 млрд. 580 млн сўм миқдорида турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини юритишлари учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Кун тартибининг кейинги масаласи бўйича Марҳамат туман солиқ инспекцияси мутассади раҳбарининг ахбороти эшитилди.
Ҳисоботга кўра 2022 йил январ ойидан бошлаб, Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ суммаси 50 фоизга қисқартирилиб, ойлик тўлови базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробаридан ярим баробарига тушурилди. Бунинг натижасида, рўйхатдан ўтган Якка тартибдаги тадбиркорлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада ошишига эришилди. Имтиёзлардан фойдаланиш мақсадида мурожаат қилиш тартибининг электрон шакли жорий қилиниши натижасида, тизимда кенг қулайлик яратилди. Жумладан, 2022 йилнинг ўтган 8 ойи давомида 165 нафар фуқаро томонидан даромад солиғидан имтиёздан фойдаланиш бўйича электрон мурожаатлар келиб тушган ва ушбу фуқароларга 231.6 млн сўм имтиёзлар қўлланилган.
Шунингдек, ўрганишлар натижасида 96 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар қўлланилмади.
Бундан ташқари айланмадан олинадиган солиқни — тадбиркорлик субъектлари томонидан шакллантирилган электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса техникаси маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш жорий этилди.
Мазкур масалалар юзасидан депутатлар ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди, аниқланган баъзи муаммоларни ошкор қилдилар. Эшитув якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Одинахон Турғунова,
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашидаги
Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари
билан ишлаш бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
O`zLiDeP депутати ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 100 нафарини бепул тиббий кўрикдан ўтказди
05.05.2023, 11:54
-
Депутат 14 нафар ногирон ёшларни доимий назоратига олди
05.05.2023, 11:46
-
Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
Фикрингизни қолдиринг