“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талабалар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
21.09.2022, 18:20

“Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”да белгиланган устивор вазифаларни амалга ошириш мақсадида O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва Гулистон давлат университети ўртасида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси асосида меморандум имзоланганди.
Партиянинг вилоят кенгаши ҳамда Гулистон давлат университети билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Университет биносида бўлиб ўтган ушбу давра суҳбатида аввало, партиянинг мақсад вазилари тўғрисида сўзланди.
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси асосида ёш кадрлар бошқарувчилик қобилиятини аниқлаш, ёш истиқболли кадрлар профессионал ривожланишини кузатиб бориш, улар фаолиятининг самарадорлиги мезонларини аниқлаш, ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш борасида O'zLiDeP вилоят Кенгашининг ишлаб чиқаётган тавсиялари ҳақида тушунчалар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир
24.05.2023, 13:04
-
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди
11.05.2023, 10:41
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади
20.04.2023, 14:13
-
Шахсга доир маълумотлар ҳимояланади
20.04.2023, 11:23
Фикрингизни қолдиринг