Депутатлик эшитуви: Булунғурда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

21.09.2022, 18:16

Депутатлик эшитуви: Булунғурда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2022 йил давомида аҳолини, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳолатлари муҳокама қилинди.

Ҳисоботда қайд этилишича “Аҳолини иш билан таъминлаш” бўйича ишлаб чиқилган ҳудудий дастурига кўра, 2022 йил давомида аҳолини бандлигига кўмаклашиш бўйича прогноз кўрстгич 4426 та режалаштирилган бўлиб, амалда январ – август ойларида 3249 нафар тумандаги ишсиз  фуқароларга бандлиги юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Қайд этилишича ишсиз фуқароларни ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича 1730 та иш ўрни режалаштирилган бўлиб, амалда иш билан таъминланганлар сони 1761 нафар ташкил этиб, шундан 615 нафари ёшлар. 742 нафарини аёллар ташкил этади.

Шунингдек, 2022  йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича йиллик режа 683 тани ташкил этиб амалда январ– август  ойларида йиғма буюртманомаларга асосан 621 нафар ишсиз ва банд  бўлмаган фуқаролар жамоат ишларга жалб қилинган.

Очиқлик ва ошкоралик, танқидий-таҳлилий руҳда ўтган мазкур депутатлик эшитувида депутатлар томонидан бир қатор оғриқли масалалар айтилиб, саволлар берилди. Уларнинг ижобий ечими тез орада ҳал этилиши бўйича депутатлардан ҳам ташаббускорлик яъни жамоатчилик назорати кучайтирилиши қайд этилди.

Нодир Тўраев,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    235
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+