O’zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси амалда

22.09.2022, 16:05

O’zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси амалда

Бугунги кунда Бухоро вилоятида жами 61 517 нафар O’zLiDeP аъзоси бўлиб, уларнинг 15 856 нафарини 30 ёшгача бўлган навқирон авлод вакиллари ташкил этади. Улар орасида тадбиркоркорликка қизиқувчи ёшлар ҳам талайгина. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Азму-шижоатли ёшларимиз-Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир” мавзусида маҳаллий тадбиркорлар ва ушбу институт талаба-ёшлари ўртасида ўтказилган очиқ мулоқот давомида айнан шу жиҳат яққол кўзга ташланди.

Учрашувни институтнинг ёшлар масалалари бўйича проректори, фалсафа фанлари доктори Файзулло Ҳамидов кириш сўзи билан очди.

Очиқ мулоқотда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Бобомурод Очилов талаба-ёшлар диққат эътиборини  O’zLiDeP “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва ушбу лойиҳа бўйича жойларда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифаларга қаратди. 

Маълумки, ушбу партиявий лойиҳада кўзда тутилган вазифалардан бири тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган йигит-қизларнинг соҳа пешқадам ходимлари билан учрашувларини ташкил этишдан иборатдир.

Очиқ мулоқот давомида “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг асосий вазифалари ҳақида ёшларга аниқ маълумотлар берилиб, Янги Ўзбекистонда уларнинг навқирон бунёдкорлар сифатидаги роли ҳам алоҳида эътироф этилди.

Олий ўқув юрти талаба-ёшлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда сўз олган Бухоро шаҳридаги “Замин мадад тайёрлов савдо” МЧЖ директори Мамлакат Содиқова ўз иш тажрибаси бўйича фикр-мулоҳазаларини баён этар экан, яқинда Самарқанд шаҳрида ўтказилган ШҲТнинг навбатдаги саммити ҳамда унда қабул қилинган бир қатор қарорлар ва расмий ҳужжатлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Саммит якунида қабул қилинган Самарқанд деклорациясида кичик, ўрта бизнес ва хусусий тадбиркорликка оид истиқболли вазифалар ҳам белгилаб берилганлигини қайд этди.

Вилоят марказида бундан 10 йил олдин ўз фаолиятини бошлаган “Ruxshana Teks” хусусий корхонаси раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳибаси Шоира Бўлдиева ишлаб чиқаришда ўз кучи билими ва маҳоратини синаб кўриш истагида бўлган ёшларни ўзи раҳбарлик қилаётган меҳнат жамоасига ишга таклиф этди.

Талаба ёшларни ниҳоятда қизиқтирган муҳим масала – тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар ажратишдаги имконият ва преференциялар борасидаги зарур маълумотлар бўйича “Ипотекабанк” АТБ вилоят бўлими масъул ходими Сайёра Розиқова томонидан тегишли маълумотлар берилди.

Институтда ўказилган очиқ мулоқотда O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раисининг ёшлар мапсалалари бўйича ўринбосари, вилоят телерадиокомпанияси ҳузуридаги БПТ раиси Дилфуза Сулаймонова ҳамда шаҳардаги “Тадбиркор бизнес центр” касб-ҳунар маркази раҳбари Сабоҳат Давронова ва бошқалар муҳокама этилган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.  

Талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга очиқ мулоқот ташкилотчилари ва соҳанинг тажрибали ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди. Тадбир якунида фаол талаба ёшлардан бир гуруҳи O’zLiDeP вилоят Кенгаши кадрлар захирасига олинди.

  • Кўрилди
    504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+