Қонликўллик маҳалла хотин-қизлари орасида спорт мусобақаси ўтказилди
22.09.2022, 16:06

Маълумки, юртимизда хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида O’zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда маҳалла хотин-қизлари орасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобоқа ташкил қилинди.
Мақсад эса соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ҳаётга татбиқ этиш, хотин-қизларни жисмоний тарбия ҳамда спортга кенг жалб қилиш орқали оналар соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни вояга етказишга ҳисса қўшиш, аҳолига, айниқса аёлларнинг ўз соғлигига нисбатан масъулиятни кучайтириш ҳамда оммавий спорт турларини янада ривожлантиришдан иборат.
Кейинги йиллари давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан барча соҳалар сингари спорт соҳасини ислоҳ этишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Қ.Ешмуратов.
Аҳолини мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси” тўғрисидаги Фармон лойиҳасининг тўртинчи “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналиши”да ҳам жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сонини 2026 йилда 33 фоизга чиқариш кераклиги қайд қилинган.
Ўзига хос муросасиз баҳсларда кечган уйинда 4 та жамоа ўзаро беллашди.
Натижада эса туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Хотин-қизларимиз меҳнат қилиши учун муносиб шароитлар яратиб берилмоқда
28.11.2023, 15:45
-
Партия “Аёллар қаноти” вакиллари оилавий тадбиркорлигини бошлаган тадбиркор хонадонида бўлди
27.11.2023, 18:04
-
Оҳангарон туманида O’zLiDeP Аёллар қаноти боғи барпо этилди
27.11.2023, 18:00
-
Хотин-қизлар меҳнат қилаётган тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишилди
27.11.2023, 17:57
-
Ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда
27.11.2023, 11:15
Фикрингизни қолдиринг