Депутатлар ташаббуси билан ёшлар учун бизнес саёҳат ташкил этилди

22.09.2022, 16:08

Депутатлар ташаббуси билан ёшлар учун бизнес саёҳат  ташкил этилди

Бугунги кунда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, хусусан, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Навқирон авлод тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда республикамизда ташкил этилаётган “Ёш тадбиркорлар” коворкинг-марказлари ва “Ёшлар меҳнат гузарлари” муҳим аҳамият касб этмоқда. Боиси, уларда тадбиркорлик кўникмаларини эгаллаган ёшлар мустақил равишда бизнес фаолиятларини бошлашмоқда.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари О.Бабаханов, Ғ.Бабаханов ва Қ.Дадабаевлар ташаббуслари билан “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Наманган вилоят филиали билан ҳамкорликда “Art Soft Holding” компаниясида Наманган шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактаби талабалари учун “Бизнес саёҳат” ташкил қилинди.

Талабалар корхонанинг момиқ сочиқ ишлаб чиқариш фаолияти батафсил танишишди. Корхона мутахассилари томонидан уларга компания мисолида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва уни самарали фаолият олиб боришини таъминлаш йўналишлари амалий мисоллар билан тушунтириб берилди. Саёҳат давомида талабалар томонидан ишлаб чиқариш жараёни бўйича берилган саволларга мутахассислардан тўлиқ жавоб олдилар.

- Талабаларимизни бевосита ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиши, уларнинг аксариятида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини кучайтириб, улар касб-ҳунар мактабида олаётган назарий билимларини амалиётда кўришмоқда, - дейди Наманган шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси Ш.Сотволдиев.

Албатта бу каби амалий саёҳатлар талабаларда тадбиркорликка бўлган қизиқишларини кучайтириш билан бирга, етук мутахассис бўлишларига ёрдам беради.

  • Кўрилди
    512
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+