ШҲТнинг Самарқанд саммити талабалар орасида тарғиб қилинмоқда

22.09.2022, 16:09

ШҲТнинг Самарқанд саммити талабалар орасида тарғиб қилинмоқда

Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида йирик халқаро анжуман – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро тадбирнинг мамлакатимиз, қолаверса, Ташкилотга аъзо ҳамда кузатувчи давлатларнинг ҳамкорлик алоқаларида тутган ўрни, Самарқанд саммитининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда тарихий аҳамияти бўйича O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан барча  қўйи бўғинларда, депутатлар, электорат  вакиллари ва партия фаоллари орасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Ана шундай тарғибот тадбири Ўзбекистон давлат Консерваторияси Нукус филиалида бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат ёрдамчиси Н.Тўремуратова, дирижёр, композитор профессор Ҳикмат Раджапов ва консерваториянинг талаба ёшлари иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққанлар ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар, энергетика, транспорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзи қамраган  минтақада  тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш Ташкилотнинг асосий мақсад ва вазифалари бири эканлигини алоҳида эътироф этди. Мазкур учрашув давлатимиз раҳбари бошчилигида кенг минтақавий ва халқаро ҳамкорликка йўналтирилган фаол, очиқ ва прагматик ташқи сиёсатининг яна бир ёрқин намойиши бўлди.

Саммит доирасида 40 дан ортиқ ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги   ШҲТ фаолиятининг истиқболли йўналишлари бўйича ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги амалий мазмун билан тўлдиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. Хусусан, Ўзбекистоннинг келаси йили умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида “Самарқанд бирдамлик ташаббуси” халқаро форумини ўтказиш таклифи иштирокчилар томонидан мамнуният билан қабул қилинди.

Учрашув иштирокчиларнинг фикрлари билан давом этди. Мазкур мазмундаги учрашув жойларда давом этмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    428
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+