Қуйи бўғинларда давлатимиз раҳбарининг ШҲТ Самарқанд саммитидаги нутқи мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

22.09.2022, 16:10

Қуйи бўғинларда давлатимиз раҳбарининг ШҲТ Самарқанд саммитидаги нутқи мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

Бугун мамлакатимизда фуқароларнинг ҳаётини фаравонлаштириш, олиб борилаётган халқчил ислоҳотлар орқали ўз амалий ифодасини топмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни аҳоли орасида тарғиб этиш, аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида O’zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши ташаббуси билан жойларда "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай эзгу мақсад билан тумандаги Ахборот кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими билан ҳамкорликда“Маънавият соати”  ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ Самарқанд саммитидаги нутқи, унинг халқаро миқёсдаги тарихий аҳамияти, эришилган ютуқлари тўғрисида O’zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши  раиси, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов маъруза қилди.

Тадбирда қайд этилдики, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги учрашувидан сўнг Президентимиз нутқ сўзлаб, бир қатор масалалар баробарида қуйидаги такларни билдирди. Хусусан, ШҲТ доирасида университет ректорлари форуми, маданият ва туризм кунлари, қўшма спорт тадбирлари ва универсиадалар сингари қўшимча форматларни таъсис этиш зарурлиги муҳим аҳамият касб этади.

Ўз навбатида Президентимиз томонидан бу каби ташаббусларни илгари сурилганлиги, саммит иштирокчилари томонидан таклифларни қўллаб қувватланганлиги келажакда ёшларимизнинг таълим, спорт, маданият ва барча соҳаларда улкан марраларга эришишларига замин бўлади.

Акмал Мирзоев,

O’zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+