ШҲТ ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди

22.09.2022, 16:12

ШҲТ ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди

O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ва Оҳангарон шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Оҳангарон шаҳридаги ёшлар технопаркида ўтказилган тадбирда дунёнинг энг йирик ташкилотларидан бўлган ШҲТнинг навбатдаги Самарқанд саммитида кўтарилган долзарб масалалар, Ўзбекистоннинг узоқни кўзлаб киритган таклиф ва ташаббуслари борасида қизғин суҳбат борди.

Айниқса, саммитда Ўзбекистон томонидан ёшларнинг экстремистик ташкилотларга жалб этилишига йўл қўймаслик, турли носоғлом мафкураларга қарши барқарор иммунитетни шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилиш таклиф этилгани ҳам уларни асраш, хатарларга тўла дунёда хавфсиз, осойишта ҳаёт кечиришларини таъминлаш мақсадида амалга оширилган хайрли ташаббус экани таъкидланди.

Дунёда радикализмнинг ўсиши хавфли тенденцияга айланаётган ҳозирги шароитда бу айниқса муҳим эканлиги уқтирилди.

Самарқандда ўтган ШҲТ саммити ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар, энергетика, транспорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзи қамраган минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш сингари Ташкилотнинг асосий мақсад ва вазифаларини тўла рўёбга чиқара олгани билан аҳамиятли бўлгани қайд этилди.

Пандемиянинг мураккаб оқибатлари ва янги хавф-хатарларга қарамай, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги режаси тўлиқ бажарилгани мамлакатимиз дунё давлатлари орасида ўзининг мустаҳкам ўрни ва овозига эгалиги, унда олиб борилаётган сиёсат тўғри эканидан далолат бериши таъкидланди.

ШҲТ иштирокчилари томонидан Ўзбекистон таклифларини қўллаб-қувватланганлиги келажакда ёшларимизнинг таълим, спорт, маданият ва барча соҳаларда улкан марраларга эришишларига замин бўлиши тушунтирилди .

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    526
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+