Ташаббуслар масъулиятни янада оширади

23.09.2022, 11:40

Ташаббуслар масъулиятни янада оширади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқида илгари сурилган муҳим ташаббуслар бугун кенг жамоатчилик вакиллари, идора ва ташкилотлар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши ҳам мазкур масалага бағишланиб, ушбу тарихий нутқдан келиб чиқиб, партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси:

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшгани баробарида унинг халқаро обрўсини ошириш йўлида астойдил иш олиб борди. Ташкилотга Ўзбекистон раислиги даврида озиқ-овқат хавфсизлиги ва камбағалликни қисқартириш каби соҳалардаги ҳамкорликнинг янги формат ва механизмлари ишга туширилди. Самарқанд саммитида қабул қилинган қарорлар умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив ҳамкорлик принципларига асосланган янги, инклюзив мулоқотни йўлга қўйиш борасида ўзига хос намуна бўла олди.

Эмма АСЛОНОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси:

 – Ушбу нуфузли анжуманда иқтисодиёт, савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликнинг амалий таъсирчанлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани фракциядошларимиз томонидан эътироф этилди. Давлатимиз раҳбарининг нутқида белгиланган вазифалар аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, юксак иқтисодий ривожланишга эришишга хизмат қилади. Ўз навбатида, ушбу нутқда белгиланган ташаббуслар асосида партия ва фракциямиз олдида турган вазифаларни белгилаб олдик. Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Зафаржон ЖАЛОЛОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси:

– Ушбу ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2 та ва “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонуннинг бир қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Айни ҳужжатнинг қабул қилиниши Ҳисоб палатасининг иш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга, шунингдек, унинг фаолиятини сифатли ва тўлақонли йўлга қўйишга хизмат қилади. Шу боис муҳокамалар давомида фракциямиз аъзолари билан биргаликда ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳаза, таклифларимизни билдирдик. Якунда муҳокама этилган қонун лойиҳаларини маромига етказиш юзасидан депутатларнинг таклиф, мулоҳазалари тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+