Учқўрғонлик моҳир тадбиркор

23.09.2022, 16:14

Учқўрғонлик моҳир тадбиркор

O'zLiDeP Учқўрғон туман Кенгаши фаоллари томонидан “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган “Кимё Агро“ ташкилоти раҳбари Ахмаджон Убайдуллаев фаолияти билан яқиндан танишилди.

2017 йилда 17 минг парранда билан ўз фаолиятини бошлаган бу тадбиркор кейинчалик асаларичилик ва иссиқхоналарда сабзавот маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланишни ҳам йўлга қўйди. Корхонада  дастлаб, 4 нафар ишсиз ёшларни иш билан таминланган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 15 нафарга етди. Аҳамиятлиси, уларнинг аксариятини ёшлар вакиллари ташкил этади.

Айни кунларда бу корхона жамоаси 50 минг дона парранда, 30 қути асалари парвариш қилиб, аҳолини арзон ва пархезбоб парранда гўшти ва асал маҳсулотлари билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Тадбиркор билан бўлиб ўтган мулоқотда ўз бизнесини қандай қилиб бошлагани,имконият ва имтиёзлардан фойдалангани, янги иш ўринлари яратгани ва келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб берди.

  • Кўрилди
    485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+