O'zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан маҳорат дарси ташкил этилди

23.09.2022, 17:01

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан маҳорат дарси ташкил этилди

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги 56- ва 57-мақсадлар ижросини таъминлаш, шунингдек,  хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Ҳамширалик иши” бўйича ўқув- курслари талабалари, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизлар иштирокида маҳорат дарси ўтказилди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилоят ҳудудий бўлимида фаолият юритаётган қуйи бўғин ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Тадбир давомида партия “Аёллар қаноти” фаоли Субҳия Мавлянова беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш, уларга муолажаларни қай тартибда  амалга ошириш йўлларини кўрсатиб ўтди.

  • Кўрилди
    483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+