Давлат дастури ижросини таъминлашда жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

23.09.2022, 17:27

Давлат дастури ижросини таъминлашда жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлингмаси билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбарлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, экспертлар, ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларнинг самарали иштироки тўғрисдаги масалалар кўриб чиқилди.

Тадбир иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди, таклифларини беришди ва галдаги аниқ вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+