Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди!

26.09.2022, 17:07

Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди!

Ўзбекистонда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Халқаро Меҳнат ташкилоти билан фаол ҳамкорлик қилиб, 14 та, жумладан, 8 та асосий конвенцияси, шунингдек, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашишга доир конвенциялари ратификация қилинди.

Шунингдек, “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида”ги ва “Энг кичик ёш тўғрисида”ги Конвенциялар ратификация қилинган бўлиб, болалар меҳнати – болаларни болалигидан, инсоний қадр-қимматидан, интелектуал салоҳиятини ривожлантириш имкониятидан маҳрум қилувчи ҳамда жисмоний ва ақлий ривожланишига зарар етқазувчи ишлар ҳисобланишини инобатга олган ҳолда Меҳнат кодекси ва ҳукуматимизнинг қонун ва қарорлари давлатимизда болалар ҳуқуқини ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизда фуқароларни, турли соҳа ходимларини, хусусан талабалар ва таълим муассасалари ўқувчиларини мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар кўриш белгилаб қўйилди.

Ҳусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларида вояга етмаган шахсни меҳнатга бирор-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаган шахс маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

Охирги йилларда Ўзбекистонда болалар меҳнатига қарши курашишдаги муваффақиятларни бир неча омиллар таъминламоқда ва кўрилаётган чоралар мамлакатимизда болалар меҳнатининг ҳар қандай шаклларига барҳам беришда ўз самарасини бермоқда.

Болалар меҳнатига қарши курашиш соҳасида эришилган ютуқлар, шубҳасиз, Ўзбекистондаги ислоҳотлар муваффақиятининг муҳим кўрсаткичи бўлиб, мамлакатнинг халқаро нуфузи ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёти суръатлари ўсишига ўзининг ижобий таъсирини ўтказади десак муболаға бўлмайди.

Жамшид Жалолов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

ёшлар билан ишлаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+