Попда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда нафақалар тайинлаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

26.09.2022, 17:41

Попда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда нафақалар тайинлаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Поп туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва кун тартибидаги масала юзасидан ҳисобот берувчи ташкилотлар  вакиллари иштирок этдилар. 

Депутатлик гуруҳи йиғилишида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Поп тумани Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси Х.Муҳиддинов ҳамда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кам таъминланган оилаларга, моддий ёрдам, болалар нафақаларини тайинлаш бўйича тушган мурожаатлар ечими бўйича туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси катта инспектори М.Хушназаровнинг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилиш қарорига асосан депутатлар мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботларини қониқарли деб топишди. Йиғилиш савол-жавобларга бой, музокаралар тарзда ўтди.

  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+