Аёл бахти – жамият бахти

26.09.2022, 17:43

Аёл бахти – жамият бахти

O’zLiDeP Самарқанд вилоят ва Тойлоқ туман Кенгаши томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Аёл бахти – жамият бахти” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари, вилоят “Оқила аёллар” ҳаракатининг раҳбари Жамила Сайфиддинова сўзга чиқиб, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, депутатлар, психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари, кекса авлод вакиллари, намунали оилалар иштирокида маслаҳатлар бериш, хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик, гиёҳвандлик ва суицидларнинг олдини олиш, аёлларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш юзасидан тадбирларни мунтазам ташкил қилиб бориш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, қатор маърузачилар ўз фикр-мулоҳазаларини юритиб, ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-аҳлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда «Оила — муқаддас» тушунчасини кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини халқчил тилда тушунтириш лозимлигини таъкидладилар.

Йиғилиш кун тартибидан ўрин эгаллаган масалалар бўйича тадбир иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини билдиришди.

Мархабо Чулиева,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+