Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 20 га яқин мурожаат билдирилди

26.09.2022, 17:53

Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 20 га яқин мурожаат билдирилди

Булунғур мева-сабзавот МЧЖ корхонасида O’zLiDeP Самарқанд  вилоят Кенгаши, Булунғур туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда "Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форуми ташкил этилди.

Даставвал тадбир иштирокчилари Булунғур мева-сабзавот МЧЖ корхонаси фаолияти билан танишдилар.

Форумни Булунғур тумани ҳокими Самандар Астонов очиб берди ва туманда амалга оширидадиган лойҳалар билан таништирди.

Шунингдек, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва Депутатик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Н.Тўраев Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти форумининг мазмун-моҳияти тўғрисида тадбир иштирокчилигига тушунчалар берди.

Учрашувда масалаларни жойида ҳал этилиши учун тумандаги ташкилот раҳбарларининг иштироки таъминланди ҳамда кўтарилган масалаларни жойида ижобий ҳал қилиш ва муаммоларни ҳудудига қараб депутатларга бириктириб берилди.

Шундан сўнг тадбиркорлар ва ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди. Хусусан, “Ахмад обод” хусусий корхонаси раҳбари Гулчехра Маматова қоп ишлаб чиқариш  учун кредит олишда амалий ёрдам сўради, мазкур масала туман ҳокимлиги томонидан ечим топиладиган бўлди. Тадбиркорларга узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш борасидаги мурожаатга Булунғур туман электр корхонаси раҳбари амалий ёрдам берадиган бўлди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилди ва назоратга олинди. Баъзи муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди. 

Суннатулла Каюмов,

O’zLiDeP Булунғур тумани кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+