Ишчи гуруҳ фаолияти: Самарқанд туманидаги чорвачилик фаолияти ўрганилди

26.09.2022, 17:56

Ишчи гуруҳ фаолияти: Самарқанд туманидаги чорвачилик фаолияти ўрганилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти ҳамда Самарқанд туман Кенгашлари, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, туман Ветеринария бўлими билан ҳамкорликда Самарқанд туманидаги "Chorva sut servis" фермер хўжалигида амалий семинар ташкил этилди.

Таъкидланганидек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ушбу соҳа тармоқларини янада кенга   тириш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган.

Президентимизнинг 2022 йил 8 февралдаги “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу соҳани янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Унга кўра озуқа базасини етиштириш учун суғориладиган ер майдонлари етишмовчилиги мавжуд бўлган туманларда гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган истеъмол талабини тўлиқ қондириш мақсадида кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш каби барча имтиёзлар қўлланилмоқда. Самарқанд туманида бугунги кунда 42 та чорвачилик йўналишида фермер хужаликлари фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 14 таси наслчилик йўналишидаги фермер хўжаликларидир.

"Chorva sut servis"  фермер хўжалиги 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб Германия, Голландия ва Австрия давлатларидан 150 бош наслли чорва моллари олиб келинди, бугунги кунда уларнинг сони 400 бошдан ошди. Мазкур фермер хўжалигида 20 нафардан ортиқ доимий иш ўринлари яратилган бўлиб, 70 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотари етиштириляпти.

Шу билан бир қаторда А.Гулямов раҳбарлигидаги фермер хўжалиги томонидан мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш учун биринчи навбатда ишсизликни камайтиришга ўз ҳиссасини қўшиб, жорий йилнинг биринчи чорагида 7 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари иш билан таъминланишига эришилди. Шунингдек корхонада ишга олинганлар ёшларга “Узтоз-шогирд” анъанасида кўп йиллик тажрибага эга ходимлар бириктирилиш амалиёти йўлга қўйилган.

Семинар давомида мазкур фермернинг фаолияти билан яқиндан танишилди.

Жаҳонгир Хўжамқулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+