“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида бўлажак шифокор ёшлар билан учрашув ташкил қилинди

26.09.2022, 17:58

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида бўлажак шифокор ёшлар билан учрашув ташкил қилинди

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди. 

Мулоқотда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йиллари ёшларга қаратилаёган эътибор, ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ёшлар фаолиятига доир муҳим қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши, унда ёшларнинг ҳам таклиф ва фикрлари ҳам ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган яна бир эътибор намунаси эканлигини қайд этишди. 

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ Самарқанд саммитидаги нутқи, унинг халқаро миқёсдаги тарихий аҳамияти, эришилган ютуқлари тўғрисида сўз юртилди.

Тадбирда қайд этилдики, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги учрашувидан сўнг Президентимиз нутқ сўзлаб, бир қатор масалалар баробарида қуйидаги таклифларни билдирди. Хусусан, ШҲТ доирасида университет ректорлари форуми, маданият ва туризм кунлари, қўшма спорт тадбирлари ва универсиадалар сингари қўшимча форматларни таъсис этиш зарурлиги муҳим аҳамият касб этади.

Ўз навбатида Президентимиз томонидан бу каби ташаббусларни илгари сурилганлиги, саммит иштирокчилари томонидан таклифларни қўллаб-қувватланганлиги келажакда ёшларимизнинг таълим, спорт, маданият ва барча соҳаларда улкан марраларга эришишларига замин бўлади.

Тадбир якунида ўзининг фаоллиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган 11 нафар иқтидорли ва билимли талабалар партия кадрлар заҳирасига олинди.

Шухрат Атажанов,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташкилий,

партиявий ва истиқболли

кадрлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+