Давлатимиз раҳбарининг ШҲТ Самарқанд саммитидаги нутқини қуйи бўғинлар орасида тарғиб қилинмоқда

26.09.2022, 18:09

Давлатимиз раҳбарининг ШҲТ Самарқанд саммитидаги нутқини қуйи бўғинлар орасида тарғиб қилинмоқда

O'zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ҳамда фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши аьзолари иштирокида Ш.Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлисидаги нутқи тарғиботига қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, дунё миқёсида глобал бўлиб турган муҳим масалалар қатори озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Хусусан, Президентимиз ўз нутқида ушбу мамлакатлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг йирик ишлаб чиқарувчилари, экспорт ва импорт қилувчилари бўлишига қарамасдан, ШҲТ майдончасида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича ҳали жиддий ҳамжиҳатлик йўлга қўйилмаганлигига эътибор қаратди.

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларига, тўғридан-тўғри ўзаро таъминотнинг мувофиқлаштирилган схемаларини шакллантиришга, юқори сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, "яшил" ва экспресс-йўлакларни ташкил этишга жиддий эътибор қаратиш ҳамда ушбу ҳаётий масалаларни кенг муҳокама қилиш мақсадида келгуси йили Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказиш таклиф этилди.

Албатта, Ўзбекистонда ҳам қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг етакчи тармоғи ҳисобланади. Ҳозирги вақтда 180 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари 80 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинаётгани эътирофга моликдир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ва экспорт салоҳиятини оширишга бўлган ёндашув мутлақо ўзгарди. Бу масала давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантирилди.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонлари соҳа ривожидаги қатор имкониятлардан самарали фойдаланишда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбирда ушбу билдирилган фикрларни фермерлар орасида ҳам кенг тарғибот қилиш борасида вазифалар белгилаб олинди.

А.Узоқов,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаш

мутбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+