"Дурдона" лойиҳаси доирасида дурдона асарлар тарғиб қилинди

27.09.2022, 16:38

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Абу Али ибн сино номидаги Бухоро вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида O'zLiDePнинг “Дурдона” маърифий лойиҳаси доирасида “Китоб-маънавият сарчашмаси” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” доирасидаги муҳим вазифалардан бири аёллар ва ёшлар ўртасида китобхонлик  маданиятини оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

 “Дурдона” маърифий лойиҳаси аҳоли, айниқса, аёллар ўртасида мумтоз адабиётимиз ва санъатимиз дурдоналарини тарғиб этиш, уларнинг онгида миллий анъана ва қадриятларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ҳиссини шакллантириш орқали “оммавий маданият”га қарши иммунитет ҳосил қилиш, унутилиб бораётган маънавий меросимизни оммалаштиришда хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Дарҳақиқат, “Дурдона” лойиҳасидан кўзда тутилган асосий мақсад  – ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли салбий иллатлар таъсиридан асраб, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, китобга бўлган муҳаббатини уйғотишдан иборатдир. Ёшларни, айниқса уйда ўтирган хотин-қизларнинг турмуш даражасини янада юксалтириш ва сиёсий билимини оширишда бадиий адабиётларнинг  ўрни беқиёсдир.

Тадбир давомида O'zLiDeP нинг дастурий мақсад-вазифалари хусусида сўз юритилиб, унинг сафларини кенгайтириш давр талаби эканлиги айтиб ўтилди.

Тадбир сўнгида вилоят ахборот-кутубхона маркази масъул ходимлари томонидан жаҳон ва ўзбек адабиёти намоёндаларининг “Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари”, “Уфқ”, “Бой ота, камбағал ота”, “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” сингари асарларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+